Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қўқонда бахтсиз ҳодиса юз берди

Қўқонда бахтсиз ҳодиса юз берди

Жорий йилнинг 19 декабрь куни соат 04:50да Қўқон шаҳар «Вақф Чорсу» маҳалласи Барҳаёт кўчаси 20-уйда газ-ҳаво аралашмаси чақнаши содир бўлди.

Бунинг оқибатида мазкур хонадонда истиқомат қилувчи 4 нафар фуқаро турли даражада куйиш тан жароҳати олиб, Республика шошилинчи тез ёрдам илмий маркази Фарғона филиали Қўқон шаҳар субфилиалига ётқизилган.

Шунингдек, мазкур газ-ҳаво аралашмаси чақнаши билан боғлиқ фавқулодда вазиятни сабабини текшириш юзасидан вилоят ҳокими қарори билан комиссия таркиби тасдиқланган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган бир ой ичида Сергелидаги ишчилар ётоқхонасида, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Денов туманидаги «Инденим» савдо мажмуасида, Наманган туманидаги уйда кучли газ портлашлари юз берди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг