Қонликўлда «Damas» ёниб кетди (фото)
12 июнь куни Қорақалпоғистоннинг Қонликўл тумани ҳудудидан ўтувчи «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу» йўлида ҳайдовчи, 1991 й.т. А.Е. «Damas» русумли транспорт воситасини 2 нафар йўловчи билан бошқариб кетаётган вақтида автомобилнинг двигатель қисмидаги симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин юзага келган.
Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.
Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ҳодиса юзасидан Қонликўл тумани ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter