Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қийноқми ё «ишқ» касофати? Бош прокуратура ижтимоий тармоқлардаги хабарга ойдинлик киритди

Қийноқми ё «ишқ»  касофати?  Бош прокуратура ижтимоий тармоқлардаги хабарга ойдинлик киритди

Ижтимоий тармоқларда ўттиз тўрт яшар фуқаро гўёки Ангрен ИИБ тергов бўлимида қийноққа солингани айтилиб, хабарга унинг (фуқаронинг) юз-кўзларидан қон оқиб турган сурати илова қилинган.

Бош прокуратура матбуот хизмати ҳолатга ойдинлик киритди. Маҳкама матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича,  фуқарога нисбатан қийноқ қўлланганлиги тасдиғини топмади, аксинча, воқеликка сабаб бўлган омил бутунлай бошқа бўлиб чиқди.

Аниқланишича, шу йилнинг 7 август куни  кечаси Тошкент  вилояти Красногорск қўрғонидаги кўп қаватли уйларнинг бирида яшовчи Х. Н.  маст ҳолатда таниши ва қўшни «дом»да истиқомат қилувчи Г. А. (аёл, 1987й. т.) билан Чавлисой дала-ҳовли ҳудудининг аҳоли яшайдиган жойда «дам олиб» ё-ётишган пайтда шу ерда яшовчи  А. А. (1983 й.т.) уларнинг устига келиб қолади.

А. А. уларга бу ер «дам оладиган» жой эмаслигини айтиб, кетишларини талаб қилиши ортида икки ўртада жанжал келиб чиқади. Даҳанаки жанжал муштлашувга айланиб кетиши оқибатида томонлар бир-бирига тан жароҳатлари етказишади.

Ҳар иккиси ҳам деярли бир вақтда Тез тиббий ёрдам бўлимига мурожаат қилишган.  Красногорск қўрғони Тез тиббий ёрдам бўлимининг 07.08.2020 йилдаги №-4635-сонли маълумотномасига кўра, фуқаро Х.Н.нинг бош тепа соҳаси ёрилган, кўплаб шилинган жароҳатлари борлиги аниқланган. Ўз наввбатида А.А.нинг ҳам пешона соҳаси ёрилган жароҳати, кўплаб шилинган жароҳатлари борлиги тан-жароҳатлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар Ангрен шаҳар ИИБ Навбатчилик қисмининг 2-Шакл журналидан рўйхатдан ўтказилган.

Ангрен шаҳар ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳозирча бор гап шу.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг