Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қидирувдаги шахсни қўлга олишда ИИО ходимлари қаршиликка учрашди

Қидирувдаги шахсни қўлга олишда ИИО ходимлари қаршиликка учрашди

Фото: ИИВ

Фарғона вилоятида илгари оғир турдаги жиноятлар содир этганлиги учун судланган, ҳозирда ўзгаларга нисбатан фирибгарлик жиноятини содир этишда гумонланиб, Ички ишлар органлари томонидан қидирувда бўлган 1980 йилда Марғилон шаҳрида туғилган Мирзаахмедов Мехриддин Мухаммадович қўлга олинган.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 27 март куни Фарғона вилояти ИИБга фуқаро Н.И. ариза билан мурожаат қилиб, унга шу йил 1 январь куни Марғилон шаҳрида яшовчи фуқаро Мирзаахмедов Мехриддин (фотосуратдаги шахс) д/р 01У145 PB бўлган «Malibu-2» русумли автомашинасини 6 000 АҚШ долларига сотиб, орадан қисқа вақт ўтиб машинани қайта олиб қўйганлигини, пулларини эса қайтармаётганлигини айтиб, зўравонлик билан моддий зарар етказган шахсга нисбатан чора кўришни сўраган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, айбланувчи М.М. тергов органларидан яширинганлиги учун «Қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланилиб, ўрнатилган тартибда қидирув эълон қилинган.

Жорий йилнинг 26 апрель куни соат 14-00 ларда, қидирувдаги шахс М.М. ўз яшаш хонадонида эканлиги ҳақида тезкор маълумот олиниб, Фарғона вилояти ИИБ Тезкор-қидирув хизмати томонидан Ички ишлар органларининг махсус хизматлари жалб этилган ҳолда қўлга олинган.

Қўлга олиш жараёнида айбланувчи ва унинг яқин қариндошлари Ички ишлар органлари ходимларига нисбатан фаол қаршилик кўрсатишганлиги сабабли, улар қонунда белгиланган тартибда махсус техника воситаларини қўллаш орқали зарарсизлантирилган.

Ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан тегишли тартибда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда, дейилади Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарида.

Ҳозирда ушбу шахс Фарғона вилоятида фирибгарлик, товламачилик ва бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. Фотосуратдаги шахснинг ҳаракатларидан жабрланган фуқаролардан 102 рақамига ёки энг яқин ИИОларига хабар беришлари сўралган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг