Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қидирувдаги автобус бемалол кўчаларда юрган экан, фақат бошқа давлат рақами билан

Қидирувдаги автобус бемалол кўчаларда юрган экан, фақат бошқа давлат рақами билан

Фото: «Публика.uz»

Худди шундай: қидирувдаги автоулов бирор пана-пастқамга яришилмаган, аксинча, кўчада бемалол юриб, ҳатто йўловчиларга хизмат қилаётган экан?!

Қўқон туманлараро иқтисодий суди тегишли қарорига кўра қарздор корхонадан "Inno tech grup" МЧЖ фойдасига 181 миллион сўмдан кўпроқ пул ундириш белгиланганди. Суд-ку қарор чиқариб берди, аммо унинг ижроси МИБ ходимларини роса "терлатди"да ўзиям. Ходимлар қарздорнинг авра-астарини ағдаргандики, бир эмас, бешта "Isuzi saz" автобуси борлиги аниқланди. Бироқ қарздор автобусларни яшириб қўйилгани сабаб ўзиниям, траспорт воситалариниям дараги чиқавермади (бу ҳам суд қарори ижросига тўсқинлик қилишнинг бир кўриниши!). Шундан сўнг автоуловлар МИБ Қўқон шаҳар бўлими ахборот таъминоти ва қидирув гуруҳи томонидан излашга тушилди. Тўрт ой деганда автобуслардан бири шаҳарнинг шундоқ биқинидаги "Афғонбоғ" автостанциясидан топилди. Қарздор корхона ҳайдовчиси унга бутунлай бошқа (40 758 ОАА) давлат рақамини қадаб, бемалол тирикчилик қилиб юрган экан!

...Автобус ҳозирда хатланган, жарима майдонида турибди. Яқин кунларда "ким ошди"га қўйилади. Харидори топилса, тушган пул ҳақдор ҳисоб рақамига ўтказиб берилади, насиб...

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг