Қибрайдаги оилада тўрт эгизак дунёга келди
25 январь куни Қибрай тумани «Бирлик» маҳалласида яшовчи Тоировлар оиласида 2 ўғил ва 2 қиз фарзанд дунёга келди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қибрай туман ҳокимлиги эгизакларнинг ота-онаси Тоиров Жавохир ва Тоирова Маликаларни ушбу қувончли кун билан самимий табриклаган.
Эгизакларнинг отаси Тоиров Жавохирнинг маълумотига кўра, ҳозирда фарзандларининг аҳволи қониқарли даражада.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter