Қибрайда сомон ортилган тўртта юк машинаси ёниб кетди
2 феврал куни Тошкент вилояти, Қибрай туманида жойлашган очиқ майдонда сотиш учун сомон пресслари ортилган ва бир-бирига яқин жойлаштирилган 4 та юк автомобилида ёнғин содир бўлган.
Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни бартараф этилган.
Ёнғин натижасида 3 та «Газ-53» ҳамда «Зил-130» русумли юк автомобиллари кабинаси ва уларга ортилган 200 донадан, жами 800 дона сомон пресси ёниб зарарланган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter