Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёдаги ваҳший қотиллик ортидан ИИБ масъулларига хизмат текшируви тайинланди

Қашқадарёдаги ваҳший қотиллик ортидан ИИБ масъулларига хизмат текшируви тайинланди

Фото: Xabar.uz

Шу йилнинг 9 декабрь куни қамашилик эркак Яккабоғ туманидаги ота уйига кетиб қолган ҳомиладор хотинига қўшиб, қайнонаси ва икки нафар вояга етмаган болани ўлдиргани хабар қилинганди.

Шу куни қамашилик 30 ёшли А.Х. оилавий келишмовчилик натижасида март ойида ота уйига — Яккабоғ туманига кетиб қолган хотини М.М.дан (25 ёш) қасд олиш учун келади. Ярим кечаси  девордан ошиб тушиб, уйда ухлаб ётган ҳомиладор хотини, қайнонасидан ташқари саккиз ва олти яшар икки болани ҳам ўзи билан олиб келган иккита ошхона пичоғи билан қасддан ўлдиради.

Қашқадарё вилоят прокуратураси хабарига кўра, мазкур жиноятнинг содир этилишига ва масъулиятсизликка йўл қўйган Яккабоғ тумани ИИБ масъул ходимларига ҳамда Яккабоғ тумани, «Эски Яккабоғ» МФЙ  ва Қамаши туманидаги «Қизилтепа» МФЙ масъулларига нисбатан идоравий хизмат текшируви тайинланган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг