Қашқадарёда зилзила содир бўлди
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳаллий вақт билан 21.06.2023 13:51 да (21.06.2023 йил, Гринвич бўйича 08:51 да) зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилмоқда.
Эпицентр: Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани. Зилзила координаталари: 39,03 градус шимолий кенглик; 66,98 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,4. Чуқурлик 5 км.
Зилзила эпицентри Тошкентдан 313 км жанубий-ғарбда.
Эслатиб ўтамиз, тўрт кун муқаддам Сурхондарё вилояти, Сариосиё туманида зилзила кузатилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter