Қашқадарёда спортчи ўлдириб кетилди
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёда спорт устаси Элбек Раҳимов ўлдириб кетилганлиги ҳақида видеохабар тарқалган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси хабар бермоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Жиноят иши доирасида 7 нафар шахс гумонланувчи тариқасида жалб қилиниб, улардан 6 нафари процессуал тартибда ушланди.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter