Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда содир бўлган ҳодиса жойига Тошкентдан мутасаддилар жўнаб кетишди

Қашқадарёда содир бўлган ҳодиса жойига Тошкентдан мутасаддилар жўнаб кетишди

Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати

Бугун, 21 октябрь куни ижтимоий тармоқларда Enter Engineering компанияси ишчилари акс этган видеолар тарқалди.

Видеода компаниянинг Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги объектларидан бирида ишчи-ходимлар томонидан норозилик уюштирилиб компания мулкига зарар етказилгани акс этган.

Энергетика вазирлигининг хабар қилишича, ҳодиса 21 октябрь куни эрталаб соат 7:30да ишчилар учун мўлжалланган ошхонадаги моноблок тизимидаги (электрон кириш тизими) техник носозлик содир бўлган, оқибатда улар кундалик овқатланишга кира олмаган. Бу эса катта норозилик келтириб чиқарган.

Бошқа манбаларнинг маълумотига кўра, компания 3 ойдан бери ойлик маоши бермаётгани сабабли ишчилар норозилик намойиши уюштиришган. 

Ишчиларнинг норозилиги бош пудратчилар (Enter Engineering, Hyundai Engineering), шу жумладан, буюртмачи (Uzbekistan GTL) офис биноларининг дераза ойналари, офис жиҳозларини синдириш, шунингдек, бошқа вақтинчалик бино ва иншоотлар (ошхона, омборлар, назорат пунктлари ва бошқалар) бузилишига олиб келган.

Эрталаб соат 9:00 дан бошлаб қурилиш майдонида вазият барқарорлашди ва оммавий иш ташлаш тўхтатилган. Ҳозирда «Uzbekistan GTL» мутахассислари томонидан қурилиш майдончасидаги бузилишлар ва келтирилган зарарлар миқдори текширилиб, тизимдаги носозликларни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, айни пайтда техник ходимлар ишчи гуруҳи моноблок тизимидаги носозликни тузатмоқда.

Энергетика вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Enter Engineering Pte. Ltd» раҳбарияти тафсилотларини билиш ва келажакда шунга ўхшаш ҳодисаларнинг олдини олиш учун воқеа жойига учиб кетишган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг