Қашқадарёда пахта ортилган юк автомобили ёниб кетди
Қашқадарё вилоятининг Кўкдала тумани ҳудудидан ўтувчи А-378 автойўлининг 85-километрида пахта ортилган юк автомобили ёниб кетди.
Хабарда айтилишича, 21 феврал соат 16:48 да юк машинаси ҳайдовчиси салонда ёнғин ҳидини сезиб, машинанинг кузов қисмида ёнғин бошланганини кўрган ва ҳудудий ФВБга хабар берган.
Ҳодиса жойига зудлик билан ҳудудий ФВБ ёнғин-қутқарув экипажлари етиб келган. Соат 17:20 да ёнғин тўлиқ ўчирилиб, автомашинадаги юкнинг бир қисми ёнғиндан сақлаб қолинган.
Ҳодиса овибатида жабрланганлар йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter