Қашқадарёда ота ўғлини ўлдириб қўйди

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида ота маст ҳолатда ўз ўғлини темир билан уриб, ўлдириб қўйди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 24 августидан 25 август кунига ўтар кечаси Чироқчи тумани “Тарағай” МФЙда яшовчи А.Б. спиртли ичимлик истеъмол қилиб, уйига келган.
Шу вақтда уйда маст ҳолда бўлган ўғли Б. билан ўзаро оғзаки тортишиб, жанжаллашиб қолган. Жанжал оқибатида А.Б. ўз ўғли Б.ни темир билан бир неча маротаба уриб, унга тан жароҳати етказган.
Оғир тан жароҳатлари олган ўғил Б. 25 август куни соат 03:00 да уйида вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан А.Б.га нисбатан ЖКнинг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, у ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter