Қашқадарёда 27 ёшли фуқаронинг жасади топилди
Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида 13 май куни уйидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолган фуқаронинг жасади топилди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар қилди.
Аниқланишича, фуқаро З.И. жорий йилнинг 2 май куни чорва молларини боқиш мақсадида тоғли ҳудудларга жўнаб кетган ва дом-даракциз йўқолган. Уни яқинлари анча қидирган, бироқ топа олмаган.
Мурожаатга кўра, вилоят ФВБ Махсус вазифаларни бажарувчи минтақавий отрядининг 1 та бўлинмаси юқорида номи маълум қилинган манзилларда қидирув-қутқарув ишларини олиб борган.
Қидирув ишлари давомида фуқаро З.И. нинг жасади Деҳқонободнинг Ойбек қишлоғи Дарвозаком тепалигининг тахминан 10 метр чуқурликдаги жарликдан топилган ва яқин қариндошларига топширилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter