Қаршида йўловчилар жазирамада самолёт бортида қолиб кетишди
Ижтимоий тармоқларда «Москва-Қарши-Москва» йўналиши бўйича парвознинг кечикиши ҳақида хабарлар тарқалди.
Маълум бўлишича, парвоз Россиянинг «Royal Flight» авиакомпанияси томонидан амалга оширилган. Йўловчилар бортга чиқарилгандан сўнг, самолёт двигателлари ишламай қолган. Бунга об-ҳаво шароити, яъни ҳаво ҳароратининг 44°дан юқори бўлиши сабаб бўлган.
Натижада, ушбу парвозни тунги вақтда амалга ошириш қарори қабул қилиниб, йўловчилар бортни тарк этишган. Йўловчиларнинг соғлиғи ёмонлашгани ҳақида хабар келиб тушмаган.
Самолёт 6 июнь куни соат 04:54 да Москвага учган (аслида жўнаш 5 июнь куни соат 15:30 га режалаштирилган эди).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter