Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қамчиқда қор ёғди

Қамчиқда қор ёғди

Қамчиқ довонида 13 октябр куни эрта тонгда қор ёғди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар қилди.

Вазирлик ҳайдовчилардан барча хавфсизлик чораларини кўришни сўраган.

«Фавқулодда вазиятлар вазирлиги йўл-транспорт ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, довон ҳудудида ҳаракатланишда ҳайдовчилардан барча хавфсизлик чораларини кўришларини сўраб қолади», дейилади хабарда.

Аввалроқ «Ўзгидромет» Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида 13 октябр куни ёмғир ёғиши, тоғларда баъзи жойларда қорга айланиши, сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг