Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент томонидан сўнгги имконият берилган ҳоким МФЙ раисларини «чанги»ни чиқариб сўкди

Президент томонидан сўнгги имконият берилган ҳоким МФЙ раисларини «чанги»ни чиқариб сўкди

Иллюстратив фото

Ижтимоий тармоқларда Миришкор тумани ҳокими Бахтиёр Ражабовга тегишли экани айтаётган ҳақорат ва сўкишлардан иборат аудио тарқалди.

Аудиодан англашиладики, яқинда (чамаси 28-29 февраль кунлари) туман ҳокими маҳалла йиғинлари раислари иштирокида йиғилиш ўтказиб, уларни чунонам сўкишлар билан «сийлаган»ки, нафақат аудиони тақдим қилиш, ҳатто матнга туширишнинг ҳам деярли имкони йўқ. Шундай бўлса ҳам ҳолатни тасаввур этиш учун сўкинувчи овоз Миришкор тумани ҳокимига тегишли экани айтилаётган аудио тафсилотларини стенограмма кўринишида келтирамиз.

— Одам бўлсанг ишла, бўлмаса ... ҳамманг. Ҳей сенларни о...

— Сенлар билан эртадан гаплашаман ... Каттангам, кичигингам ҳей ...

Қўл остидагиларга топшириқ беради:

— Эртадан бошлаб ҳаммасига ташлайсан ...

— Қайсинг гапирмоқчисан, ҳей о...

— Нима қиляпсан? ... Нима қилиб ўтирибсан ....

— Ҳой, к....лар ....

— ... Сатқаи маҳалла кет, ҳамманг ... Ҳайвонлар ... Айтмасам тушунмайсанми ... Ҳаромилар... Ҳурматни билмайсанларми к...лар ...

Аудио овоздан ҳоким маҳалла раисларини нафақат онасидан сўкиб жазавага тушиши, балки уриб-туртганга ўхшаш овозлар ҳам қулоққа чалинади.

Ҳоким мажлис залидан чиқиб кетганидан сўнг, йиғилиш иштирокчилари ўртасида суҳбат давом этади:

— Ҳам ишлаб, ҳам шуни эшитиб кетамизми?

— Қандай ҳақорат бу?...

— Нима деган гап бу? Онадан сўкиши нима деган гап...

— Қамалиб кетаманми, бошқа бўламанми ишламайман...

— Янги вазирликмиш...

— Тушум зарур бўлса айтиши керак эди, 1 миллиондан, 2 миллиондан, 3 миллиондан топшир деса, ўзимизни кистамиздан бўлса ҳам олиб келиб берардик... Маҳаллада ҳеч бўлмаса 10та одамга гапимиз ўтардику...

— Бу туришда бўлмайди... Онамиз кўчада қолганаканда...

Ушбу жуда хунук ҳолат тафсилотларига ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари аниқлик киритар, шу ўринда бизни қизиқтираётган бошқа масала: нима учун маҳалла раисларига ҳоким топшириқ бериб, уларни уриб-сўкишда давом этмоқда? Ахир яқиндагина Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Элмира Боситхонова энди ҳоким ўз ишини маҳаллаларга қилдиришига чек қўйилади демаганмиди?

«Ўзини-ўзи бошқариш органи ўз фуқаролари ва кенгашдан бошқа ҳеч кимга бўйсунмайди. Вазирлик [Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги] ташкил қилинганининг энг катта сабабларидан бири – маҳалла раисига ва маҳалла фаолларига ҳокимнинг ўз ишини қилдириши масаласига чек қўйилади. Энди вазирлик ана шу аралашув, мажбурловлар – мажлисда ўтириш, тадбирда иштирок этишга мажбуран олиб боришнинг барчасига нуқта қўйилади. Фармонда бу аниқ белгилаб берилган», деган эди Элмира Боситхонова.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг октябрь ойида Қашқадарё вилоятида «тўртлик», жумладан ҳоким Зафар Рўзиев ишдан олингач, вилоят ҳокимининг 2 нафар ўринбосари ҳам вазифасидан озод этилгани хабар берилганди.

Вазифасидан озод этилган ушбу ўринбосарларга Президент томонидан сўнгги имконият берилиб, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Хуррам Жўраев Чироқчи тумани ҳокими, вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Бахтиёр Ражабов эса Миришкор тумани ҳокими лавозимларига тайинланганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг