Президент фармони бўйича ажратилган ерни сотмоқчи бўлганлар ушланди
Тошкент вилоятида яшовчи, 1964 ва 1970 йилларда туғилган икки нафар шахс тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқаронинг ишончига кирган.
Улар ўзларига тегишли бўлмаган 4 гектар ерни унга 800 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 100 минг доллар олган вақтларида Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармалари ходимлари томонидан ушланди.
Гап шундаки, мазкур ер майдони Президент фармонига мувофиқ, 2021 йил маҳаллий МЧЖга инвестиция киритиш шарти асосида кўп қаватли турар-жойлар, коттежлар ҳамда маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчалари қуриш учун Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ажратиб берилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter