«Права операцияси» нохуш якунланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Когон тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Айтилишича, фуқаро Б.И. фуқаро М.М.ни гўёки вилоят ЙҲХБда ишловчи танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб қўйиш эвазига 750 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Термиз шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.А. фуқаро Х.Ж.га танишлари ёрдамида «С.» тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериш эвазига 4,7 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter