Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Права» можароси. Уч ҳудудда тезкор тадбирлар ўтказилди

«Права» можароси. Уч ҳудудда тезкор тадбирлар ўтказилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Юнусобод тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаро Б.А. фуқаро Н.К.га гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ўқув машғулотларига қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Шовот туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, «H.A.» МЧЖ шаклидаги автомактаб амалий машқ ўргатувчиси вазифасида ишлаган М.О. фуқаро И.Х.ни ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун ўтказиладиган имтиҳондан ўтказиб бериши эвазига 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Янгиер шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, «Ватанпарвар» ташкилоти Сайхунобод тумани ўқув спорт-техника клуби раҳбари Ф.Х. фуқаро У.Х.га гўёки ИИБ ЙҲХБдаги танишлари орқали имтиҳонларга қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг