Пойтахтдаги ерости йўлида шифт девори кўчиб тушди
Кеча, 12 август куни соат тахминан 14:30 ларда Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги ерости йўлларидан бирида композит панелдан иборат шифт девори кўчиб тушган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, воқеа оқибатида жабрланганлар йўқ. Ҳолат Буюк ипак йўли метро бекати яқинида содир бўлган.
Аниқланишича, ерости йўли устидаги чимларни суғориш жараёнида пастга сув оқиши оқибатида шифт девори қулаб тушган. Қулаган жойи катта бўлмагани айтилган.
Бир неча дақиқадан кейин ҳудуд тозаланган ва одамлар қатнови давом эттирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter