Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пойга ўйнаган йигит ҳалок бўлди

Пойга ўйнаган йигит ҳалок бўлди

Фото: Видеодан лавҳа

Ижтимоий тармоқларда «Юқори Чирчиқ туманида дўсти билан пойга ўйнаган 2003 йил туғилган йигит ҳалок бўлгани» ҳақида видео тарқалди.

ЙТҲ юзасидан маълумот расмий маълумот берилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 1 сентябрь куни соат 14:00 ларда, Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани ҳудудидан ўтган 4P-15 «Қизилтоғ-Янгибозор» автомобиль йўлининг 67-километрида ҳайдовчи, 2003 йилда туғилган М.М. (ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган) «Ваз-2107» русумли автомобилда «Янгибозор-Паркент» йўналишида ҳаракатланаётиб рул бошқарувини йўқотган ва йўлдан чиқиб кетиб, чап томонда бўлган бетон деворга урилган.

Натижада, ҳайдовчи М.М. оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Юқоричирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Барча ота-оналардан ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган фарзандларига автомобиль бошқаришга рухсат бермасликларини сўраймиз», дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг