Еревандаги портлашда жабрланганлар орасида хориж фуқаролари ҳам бор
Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида портлаш юз бергани ҳақида хабар берган эдик. «РИА Новости» агентлигининг маълумот беришича, ушбу портлаш оқибатида 9 киши жабрланган.
Жабрланганлар орасида хорижликлар, жумладан, Россия ва Эрон фуқаролари борлиги айтилмоқда. Жабрланганларнинг барчаси шаҳар марказидаги Авлиё Григорий тиббиёт марказига олиб кетилган.
Маҳаллий ОАВлар тарқатган хабарга кўра, портлаш 2 апрель куни маҳаллий вақт билан 20:44 да шаҳар марказидаги кафелардан бирида содир бўлган. Воқеа жойида текширув ишлари олиб борилмоқда. Дастлабки норасмий маълумотларда газ баллони портлагани айтилган эди. Аммо ФВВ кислород баллони портлаганини маълум қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter