Сирдарёдаги портлаш оқибатида 3 742 та турар ва нотурар жойга зарар етган
Сирдарё туманидаги ҳарбий қисм омборида содир бўлган ҳодиса (портлаш) оқибатлари ҳақида Сирдарё вилояти ҳокимлигининг расмий телеграм-канали хабар берди.
Ҳарбий қисм яқинида жойлашган маҳаллалар тўлиқ қамраб олиниб, хатловдан ўтказилган. Ҳисоб-китобларга кўра, 3 742 та турар ва нотурар жойнинг томи, шифти, дераза ва эшик ромларига қисман талафот етган.
22 октябр куни 2 минг квадрат метр ойналар аҳолига етказилиб, ўрнатиб берилди. Бу борадаги ишлар тизимли равишда давом эттирилмоқда, дейилади хабарда.
Сирдарё туманидаги ҳарбий қисм омборида содир бўлган ҳодиса оқибатида кўрилган зарарни аниқлаш ҳамда уларни бартараф қилиш мақсадида тегишли вазирлик ва идоралар масъул вакиллари ҳамда вилоят сектор раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳи тузилган.
Сирдарёдаги Мудофаа вазирлиги омборида кучли портлаш содир бўлгани ҳақида видеохабар берилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter