Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Покистонда омбор томи қулаши оқибатида 13 киши ҳалок бўлди

Покистонда омбор томи қулаши оқибатида 13 киши ҳалок бўлди

Фото: « DawnNewsTV»

Покистоннинг Синд вилоятидаги Рохри шаҳридаги омборнинг қулаши оқибатида 13 киши ҳалок бўлди. Вафот этганларнинг 6 нафари аёл, 2 нафари болалардир. Шунингдек, ҳалокат сабабли 10 киши жароҳат олган. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар берди.

Маълум бўлишича, омбор қишлоқ хўжалиги бозорининг ҳудудида жойлашган. Том қулаётган пайтда омбор ичида 80 нафар ишчи бўлган. Вафот этганлар сони яна ортиши мумкин.

Томнинг қулашига омбордаги иссиқлик печининг портлаши сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. Бунинг устига, томда жуда кўп оғир қоплар бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг