Пиёдаларни уриб юборган ҳайдовчи қочиб кетди
2021 йил 19 март куни соат 15:20ларда Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар И.Каримов кўчасида жойлашган «Samsung» савдо маркази рўпарасида «Cobalt» русумли автомобиль ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган Д.Б. ва М.Б.ларни уриб юбориб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатмасдан ҳодиса жойидан кетиб кетган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди.
Пиёдалар Б.Д. ва М.Б.лар енгил тан жароҳати билан шифохонага мурожаат қилишган.
Қарши шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб «Cobalt» автомобили ҳайдовчиси аниқланган. Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар тўпланиб Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судига юборилган.
Суд томонидан ҳайдовчи Ш.Н. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 133 (транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келиши) ва 137-моддалари (йўл-транспорт ҳодисаси юз берган жойдан кетиб қолиш)да кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган дея топилиб, унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter