Пике ва Шакиранинг уйига ўғри тушди
«Барселона» футбол клуби ҳимоячиси Жерар Пике ва унинг рафиқаси Шакира ўғрилар жабрдийдасига айланди, деб хабар бермоқда «Sports.ru».
Жиноятчилар уларнинг «Эсплугес-де-Льобрегат»даги уйидан қимматбаҳо буюмлар, соатлар ва тақинчоқларни ўғирлашган. Ҳодисадан ҳеч ким жабрланмаган, ўғрилар уйга зиён етказмаган.
Пикенинг ота-онаси полицияга мурожаат қилган, суриштирув ишлари бошлаб юборилган.
Ўғирлик вақтида уйда ҳеч ким бўлмаган. Пике айни вақтда Испания терма жамоаси ихтиёрида, Шакира эса Германияда гастролда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter