Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзларини ИИБ ходимлари деб таништирган жиноятчилар ушланди

Ўзларини ИИБ ходимлари деб таништирган жиноятчилар ушланди

Тошкент шаҳарида икки номаълум шахс олдиндан ўзаро жиноий тил бириктиради.

Улар 2022 йил 17 ноябрь куни соат 19:00ларда ўзганинг мол-мулкини босқинчилик йўли билан талон-торож қилиш мақсадида, Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Чўлпон маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Кичик ҳалқа йўли ёқасида 26 ёшли Ж.Қ.нинг олдига келиб, унга ўзларини ИИБ ходими деб таништиришади.

Сўнг уни ноқонуний валюта айирбошлашда айблаб, Юнусобод тумани ИИО ФМБга олиб боришларини айтиб, «NEXIA-3» автомашинасига ўтқазишади ва Яшнобод тумани Чўлпон маҳалласи ҳудудига олиб боришади. Ўша ерда Ж.Қ.ни пичоқ билан қўрқитиб, юз ва бош қисмларига уриб тан жароҳат етказиб, 1.100.000 сўм пулини тортиб олишади ва ҳодиса жойидан яширинишади.

Олиб борилган тергов-тезкор ишлар натижасида, мазкур жиноятни муқаддам судланган 30 ёшли А.Ё. ва 35 ёшли Н.У.лар содир этилганлиги, ҳодиса содир бўлган жой ҳамда Н.У.нинг бошқарувида бўлган «NEXIA-3» русумли автомашина кўздан кечирилганда автомашинанинг юкхонасидан 1 дона ошхона пичоғи ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 164-моддаси 2-қисми «а, б» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, босқинчилик содир этган шахсларга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг