Ўзганинг картасида онлайн кредит расмийлаштирилиб, салкам 5 млн сўм ечиб олинди
Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида истиқомат қилувчи М.А. (1999 й.т.)нинг банк картасида кутилмаганда 4 900 000 сўм пул пайдо бўлиб, кейин ўз-ўзидан йўқ бўлиб қолди... «Аномал ҳодиса» сабабини билиш учун М.А. ички ишларга мурожаат қилди.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида сирли воқеага аниқлик киритилди, Жиззах шаҳрида яшовчи А.Ф. (1992 й.т.) қўлга олинди. А.Ф. карта эгаси (жабрланувчи)нинг таниши бўлган, унинг мобил телефонидан сездирмасдан СМС-хабарнома орқали банк карта бошқарувини қўлга киритган. Сўнгра онлайн кредит расмийлаштириб, мазкур пулларни ўз пластик рақамига ўтказиб, шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборган.
ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабарига кўра, А.Ф.га нисбатан ЎзР. ЖКнинг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Банк картаси ва шахсий телефон маълумотларига ҳушёрроқ бўлавериш керак, киберфирибгарлар йўқ пулни ҳам ўғирлашни ўрганиб олишди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter