Ўзга юртда яна бир қурбон. Ўзбекистонлик қурувчи 16-қаватдан тушиб кетди
Мамлакатимизнинг Санкт-Петербург шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 2020 йилнинг 5 январ куни Санкт-Петербург шаҳри Приморье туманида Ўзбекистон фуқароси Р.Х.нинг жасади топилган. Маълум бўлишича, ҳамюртимиз қурилаётган объектнинг 16-қаватидан тушиб кетган.
Aйни пайтда тергов тадбирлари ўтказилмоқда.
Бош консулхона маҳаллий ҳокимият органлари билан доимий алоқада бўлиб турибди ҳамда ватандошимизнинг жасадини ватанга юборишга оид консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилмоқда.
«Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради ва эслатиб ўтадики, Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи ҳудудида жойлашган фуқароларимиз зарур вазиятларда мамлакатимизнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-965-029-41-49», дейилади ТИВ хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter