Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонга қурол ва ўқ-дори олиб кираётганлар қўлга олинди

Ўзбекистонга қурол ва ўқ-дори олиб кираётганлар қўлга олинди

Фото: Божхона қўмитаси.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси «Ғишткўприк» чегара божхона постига кириб келган фуқаро Е.А. бошқарувидаги «TOYOTA LAND CRUISER» русумли автотранспорт воситаси холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, автомашинада тегишли ҳужжатлари ва оғзаки сўровда айтилмаган 1 дона пневматик тўппонча, 2 дона пневматик тўппонча учун газ балон ҳамда 310 дона пневматик ўқлар борлиги аниқланди, дея хабар берган Божхона қўмитаси. 

Яна бир ҳолатда, Тошкент вилояти божхона бошқармаси «С.Нажимов» чегара божхона постига кириб келган фуқаро А.И. бошқарувидаги автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, автомашина юкхонасидаги чанг ютгич ичида йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган 1 дона пневматик тўппонча ҳамда 243 дона пневматик тўппонча учун мўлжалланган ўқлар борлиги аниқланди.

Шунингдек, Фарғона вилояти божхона бошқармаси «Фарғона аэропорти» чегара божхона постида хориждан учиб келган фуқаро Д.Ж.га тегишли юклар божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, юклар орасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган 2 дона 12 калибрли ов қуроллари борлиги аниқланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг