Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда кибержиноятлар сони бир неча бараварга ошди

Ўзбекистонда кибержиноятлар сони бир неча бараварга ошди

Сўнгги 3 йилда Ўзбекистонда кибержиноятлар сони бир неча бараварга ошиб кетган. 

Бу ҳақда АОКАда Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази масъул ходимлари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Ўзбекистонда 25 млн. нафардан ортиқ интернет фойдаланувчилари мавжуд. Ўтказилган таҳлил натижалари бугунги кунда мамлакатимизда кибержиноятчиликни ўсиш тенденцияси кузатилаётганлигидан далолат бермоқда.

Сўнгги 3 йилда кибержиноятлар сони бир неча бараварга ошиб кетган. Жумладан, кибержиноятчиликнинг бир қатор турлари содир бўлаётганлиги кузатилмоқда.

- фирибгарлар пластик карта фойдаланувчиларига келган СМС-хабарномадаги кодларни тўловни амалга ошириш, ютуқни бериш каби баҳоналар орқали эгаллаб, ундаги маблағларни ўзлаштириш;

- шахсий маълумотларни эгаллаш ва уларни ошкор қилиш билан қўрқитиб товламачилик қилиш (кибертовламачилик);

- ижтимоий тармоқда зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш, ҳақорат, суицид ҳолатлари (кибербуллинг) ва бошқалар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг