Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасидаги постда тирбандлик кузатилмоқда

Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасидаги постда тирбандлик кузатилмоқда

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасидаги «Ғишткўприк» божхона постида тирбандликлар кузатилмоқда.

Божхона қўмитасига кўра, ҳозирда мазкур йўналишда «Яллама» (Ўзбекистон) – «Б.Конысбаев» (Қозоғистон) чегара божхона пости туну кун фаолият кўрсатмоқда.

Шунингдек, «Малик» (Ўзбекистон) – «Сирдарё» (Қозоғистон), «Оқолтин» (Ўзбекистон) – «Целинный» (Қозоғистон) чегара ўтказиш пунктлари орқали эса куннинг ёруғ вақтида енгил автотранспорт воситаларида ҳамда пиёда ҳолда ҳаракатланиш мумкин.

«Ғишткўприк» (Ўзбекистон) – «Жибек Йўли» (Қозоғистон) чегара божхона постлари орқали эса пиёдаларнинг ҳаракатланишлари тавсия қилинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг