Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзбекистон темир йўллари» Деҳқонободдаги поезд воқеаси юзасидан баёнот берди

«Ўзбекистон темир йўллари» Деҳқонободдаги поезд воқеаси юзасидан баёнот берди

Фото: «Xabar.uz»

Бугун, 6 апрель куни Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани Оқработ қишлоғида кучли ёмғир ёғиши оқибатида ер сатҳи чўкиб, темир йўлга зиён етгани тўғрисида хабарлар пайдо бўлди. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ушбу ҳодиса юзасидан баёнот берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 6 апрель куни эрталаб кучли ёғингарчилик сабабли Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод тумани Оқработ қишлоғида сел келиб, темир йўл остидаги ер чўккан.

Айни дамда йўлнинг юқори қисмини маҳкамлаш ишлари амалга оширилмоқда. Йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида темир йўл вақтинча ёпиб қўйилган. «Ўзбекистон темир йўллари» томонидан йўлда тўхтаб қолган поезд йўловчилари автобусда олиб кетилган.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган, поезд вагонларига зарар етмаган.

Компания раҳбариятининг таъкидлашича, ушбу ҳудуд кечгача тўлиқ тикланади.


Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг