Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Охирги ўн йил ичида қанча одам табиий офатлар қурбонига айланди?

Охирги ўн йил ичида қанча одам табиий офатлар қурбонига айланди?

Фото: «Zen.yandex.ru»

Иқлим ўзгариши билан боғлиқ табиий офат ва фалокатлар сўнгги ўн йил ичида 410 мингдан ортиқ инсоннинг умрига зомин бўлди, деди БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш Иқлим ўзгаришига мослашиш саммитидаги нутқида.

Унинг айтишича, дунё мисли кўрилмаган экстремал иқлим ҳодисаларига гувоҳ бўлмоқда.

«Жаҳон метеорология ташкилотининг маълумотларига кўра, сўнгги 50 йил ичида об-ҳаво, иқлим ва сув омиллари билан боғлиқ 11 мингдан ортиқ табиий офатлар юз берган», — деди Гутерреш.

БМТ Бош котибининг сўзларига кўра, ушбу офатларга қарийб 3,6 триллион AҚШ доллари сарфланган.

«Охирги ўн йил ичида экстремал об-ҳаво шароити ва иқлим билан боғлиқ офатлар 410 мингдан ортиқ одамни ҳаётдан олиб кетди. Уларнинг аксарияти даромади кам ва ўрта бўлган мамлакатларда яшарди», — деди у.

Гутеррешнинг таъкидлашича, COVID-19 пандемиясидан тикланишни молиялаштириш учун триллионлар керак бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг