Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ота-онаси тўйга кетиб, қаровсиз қолдирилган 3 ёшли қизалоқ ҳалок бўлди

Ота-онаси тўйга кетиб, қаровсиз қолдирилган 3 ёшли қизалоқ ҳалок бўлди

Жиззах вилояти, Ғаллаорол туманида «Жигули» автомашинаси 3 ёшли қизчани уриб юборган. Ушбу ҳодиса натижасида қизалоқ оламдан ўтди. Бу ҳақда «Замон» информацион дастурида маълум қилинди.

Қайд этилишича, Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтувчи 4R38 автомобил йўлининг 41-километрида, Жиззах-Ғаллаорол йўналишида, 1995 йилда туғилган, Жиззах шаҳар Боғишамол маҳалласида яшовчи фуқаро бошқарувида бўлган автомобил йўлнинг белгиланмаган қисмидан югуриб ўтаётган 2018 йилда туғилган қизалоқни уриб юборган.

Бахтсиз ҳодиса содир бўлганида 3 ёшли қизнинг ота-онаси қўшнисиникида тўйда бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг