Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўқишга киритмоқчи бўлган шахсларга қарши «ов» ўтказилди

Ўқишга киритмоқчи бўлган шахсларга қарши «ов» ўтказилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаро З.Я. фуқаролар С.Т. ва Б.Т.га танишлари ёрдамида хорижий Олий ўқув юртида ўқиганлиги ҳақида сохта ҳужжатлар тайёрлаб бериб, Тошкент шаҳридаги «Renessans» номли хусусий олий таълим университетининг 3-босқичига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.О. фуқаро Т.Х.нинг қўшни Қирғиз Республикаси Ўш давлат университети «Мусиқа» факультетидаги ўқишини танишлари орқали Андижон давлат университетининг «Мусиқа таълими» йўналишига кўчириб бериши эвазига 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Қўрғонтепа туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Р.А. фуқаро Т.О.ни танишлари ёрдамида Андижон давлат университетида ўқишга киритиб қўйиши эвазига 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг