Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўпирилиш остидан бешинчи ишчининг жасади олиб чиқилди

Ўпирилиш остидан бешинчи ишчининг жасади олиб чиқилди

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Тошкент метрополитени Юнусобод йўлининг янги қурилаётган қисмида ҳалок бўлган бешинчи фуқаро маълум бўлди, деб хабар берди ФВВ матбуот хизмати.

Қайд этилишича, Тошкент метрополитени Юнусобод йўлининг янги қурилаётган қисмида юзага келган фавқулодда вазиятдан сўнг олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари натижасида бу ерда ҳалок бўлган бешинчи фуқаронинг жасади тупроқ остидан олиб чиқилган ва унинг шахси аниқланган.

У 1996 йилда туғилган И.Раҳматовдир.

Ҳодиса сабаблари ва оқибатларини ўрганиш ва бартараф қилиш ишлари давом этмоқда.

Ҳозирда, Ҳукумат комиссияси томонидан ҳалок бўлган фуқароларнинг яқинларига зарур бўлган ёрдамларни кўрсатиш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бунгача тўрт нафар ишчининг жасади олиб чиқилиб, уларнинг шахси аниқланган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг