Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўн кун ўтиб ер остидан чиқарилган беш мурда... Ҳодисани прокуратура текширмоқда

Ўн кун ўтиб ер остидан чиқарилган беш мурда... Ҳодисани прокуратура текширмоқда

Навоийда олтин қазиб олаётган беш фуқарони қум босиб қолгани, қурбонлар бир неча кун тупроқ остида қолиб кетишгани ҳақида хабар берилганди.

Маълум бўлишича, 2021 йил 23 декабр куни соат 23:30 ларда Конимех туманнинг «Караката» ОФЙ ҳудудида жойлашган «Лолазор» ташландиқ тилла қуми қазиб олиш конига Бухоро вилояти Шофиркон туманида яшовчи фуқаролар А.Т, У.А, О.Ё, Ш.И, Т.М, З.О, Ф.Р Ф.Р ва Ғиждувон туманида яшовчи Ж.Нлар билан биргаликда тилла қумларини қазиш мақсадида боришиб, тахминан 25-30 метр чуқурликдаги кондан қум ковлашаётган вақтида фуқаролар А.Т, У.А, Ж.Н, Ф.Р ва Ф.Рларни қум босиб қолиб, воқеа жойида вафот этишган.

Шу куннинг ўзида махсус техника воситалари ва қўл кучи ёрдамида мурдаларни тупроқ остидан ковлаб олиш ишлари бошланган. Бунинг учун 5 та техника ва 63 нафар ходим ҳамда ишчи-хизматчи жалб этилган. Жорий йилнинг 3 январь куни 30 метр чуқурликдан А.Т, У.А, Ф.Р, Ж.Н ва Ф.Рларнинг мурдалари топилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Конимех туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг