Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олтинчи қаватдан тушиб кетган болакайни қўшнилар қутқариб қолди (видео)

Олтинчи қаватдан тушиб кетган болакайни қўшнилар қутқариб қолди (видео)

Скриншот

Уч ёшли болакай тураржой биносининг олтинчи қавати балконида ўзини базўр тутиб турганида ва ночор чайқала бошлаганида бир гуруҳ қўшнилар энг оқилона қутқариш тактикасини ишлаб чиқишди. Хитойликлар ёш болани қандай қутқаргани ҳақида «Goodnewsnetwork» хабар берди.

Чунцин шаҳрининг видеокузатув кадрларида мурғак болакай бармоқ учларида осилиб турганини, бу вақтда эса пастда безовта йўловчилар тўпланганини кўриш мумкин.

Гарчи болакай балконга кўтарилишга уринаётган бўлса-да, ўзини хавфсиз жойга чиқаролмаяпти.


Мавзуга оид: Тошкентда ўзини юқори қаватдан ташламоқчи бўлган шахс қутқарилди (видео)


Яхшиям, кўчмас мулк ходими Чжу Яньхуэй болага ёрдам бериш йўлини ўйлаб топди.

— Бошимни кўтариб қарасам, у ерда кичкина болакай осилиб турганини кўрдим. Биринчи хаёлимга келган фикр уни ушлаб олиш учун бирор нима топиш бўлди. Дастлаб мен у ерга отилиб, қўлим билан ушлаб олсам-чи, деб ўйладим. Лекин бу иш бермасди, — дейди у. — Фақат ҳаётини сақлаб қолиш ҳақида ўйлардим.

Бир нечта одамлар ҳар эҳтимолга қарши боланинг тагида адёлни тортиб туришди.

10 сония ўтар-ўтмас болакай балкондан узилди ва пастдаги адёлга эсон-омон тушди.

Қўшнилар уни шифохонага етказишди. Шифокорлар болага ҳеч нима қилмаганини айтишди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг