Олмалиқ. Аянчли оқибатдан бир сония ажратиб қолди (видео)
Жорий йилнинг 15 август куни соат 18:20ларда, Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳри, Ипак йўли кўчасида содир бўлган ҳодисада уч кишининг ҳаёти жиддий хавф остида қолиши мумкин эди.
Ушбу йўл бўйлаб ҳаракатланиб келаётган 2001 й.т. ҳайдовчи Р.А. «Нексия» русумли транспорт воситасида тезлигини меъёридан оширган ҳолда ҳаракатланаётиб, кўча бўйида жойлашган автомобилларга техник хизмат кўрсатувчи устахона олдида тўхтаб турган «Дамас» русумли автомобилга тўқнашиб, ЙТҲ содир этган.
Бу вақтда уч киши устахона олдидаги икки «Дамас» оралиғида туришарди. «Нексия» келиб урилиши олдидан бир лаҳзада уч киши қочиб қолишга улгурган, акс ҳолда улар икки машина оралиғида қолиб кетишлари мумкин эди.
ИИБ ЙҲХБ хабарига кўра, тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter