Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Оҳангарон куппа-кундузи қоронғулик гирдобида қолди

Оҳангарон куппа-кундузи қоронғулик гирдобида қолди

Скриншот.

Бугун, 13 март куни Тошкент вилояти, Оҳангарон туманида ғайриоддий табиат ҳодисаси кузатилди. 

Маълум бўлишича, соат 09:06 бўлишига қарамай, атмосферада булутлар қатламида ўта тўйинган сув буғлари ва муз заррачалари қуёш нурлари ва ёруғлигини бир муддат чеклаб қўйди.

Натижада, ҳудудга кечасидек қоронғулик чўккан. 

Иқлим ўзгариши, ўзгариш фонида март ойи мавсумида кўп ёғингарчиликлар ўзи билан бирга минтақа учун умуман хос бўлмаган булутларни «олиб келмоқда» .

Булутлар оқими шарққа Ангрен шаҳри томон ҳаракатланмоқда. Ангренда ҳам яқин вақтлар орасида бироз қоронғулик чўмади, дея ёзади метеоролог Эркин Абдулаҳатов.

Эслатиб ўтамиз, 9 март куни Қашқадарё вилоятида тропик минтақага хос булутлар оқими тасвирлари тарқалганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг