Оҳангаронда ЙТҲ сабаб йирик ёнғин бўлгани айтилмоқда (фото)
28 июнь куни Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Оҳангарон шаҳридаги кўп қаватли уйнинг 1-қаватидаги дўконда ёнғин келиб чиққани тўғрисида хабар келиб тушган.
Натижада 190 м.кв. майдони, яъни, дўконнинг шифти ва ички жиҳозлари, озиқ-овқат маҳсулотларига зарар етган.
Қутқарувчиларнинг ҳаракатлари натижасида 90 м.кв. сақлаб қолинди.
Бирламчи маълумотларга кўра, ҳодисанинг келиб чиқишига «Дамас» ҳамда «Зил»-130 автомобилларининг тўқнашуви сабаб бўлган деб тахмин қилинмоқда.
Келиб чиққан ёнғинда ҳалок бўлган ва жабрланган фуқаролар бўйича маълумот келиб тушмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter