Ўғилнинг айбини жиноят билан яширмоқчи бўлган ота жавобгарликка тортилди
23 март куни ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси Сурхондарё бўлими ҳамда Қизириқ туман прокуратураси, ИЖҚК Департаменти туман бўлими ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Унда фуқаро Р.Н., ўғли Ў.Р. яшаш хонадонида қимор ўйинларини ташкил этиб, қимор ўйнаётганлиги ҳолати юзасидан тўпланган ҳужжатларга чора кўрмаслик ва тўпланган ҳужжатларни суд органларига ўтказмаслик эвазига 1.400.000 (бир миллион тўрт юз минг) сўм пора таклиф қилиб, ушбу пулларни туман ИИБ масъул ходими Э.Ш.нинг хизмат хонасида берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Р.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Р.Н. ўғли Ў.Р.нинг ноқонуний хатти-ҳаракатларидан тегишли хулоса чиқармаганлиги оқибатида ўзи ҳам жиноий жавобгарликка тортилди, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter