Нурафшонда ҳушёр фуқаро ўғрини ушлаб олди
Жорий йилнинг 18 февраль куни Нурафшон шаҳрида яшовчи Ж.И. шу шаҳардаги уйлардан бирига (камера ўрнатилмаган) дарвозаси орқали эркин йўл билан кириб, нафақаҳўр К.Қ.нинг ошхонасидан жами баҳоси 600 000 сўм бўлган 1 дона «LG» русумли телевизори ва 1 дона тюнерини ўғирлаган.
Бироқ ҳодиса жойидан яширинмоқчи бўлган вақтида шу манзилда яшовчи А.Қ. томонидан ушланган.
Ҳозирда Ж.И.га нисбатан Нурафшон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25/169-моддаси 2-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Бировнинг мулкига тажовуз қилиб, уни талон-тарож қилган ҳар бир шахс қонун олдида жавоб беради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter