Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нурафшон шаҳар суди биносидан қочган хавфли жиноятчи ушланди

Нурафшон шаҳар суди биносидан қочган хавфли жиноятчи ушланди

Фото: Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати

Кеча, 21 октябрь куни соат 17.00. атрофида Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳар суди биносидан оғир жиноят содир этганликда айбланиб, судга берилган шахс қочиб кетди. Бу ҳақда «Tez News» ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбаларига  таяниб хабар берди.

Қайд этилишича, 34 ёшли судланувчи Ш.А. кейинги ўн йилда безорлик, талончилик, ўғрилик ва зўрлаш жиноятлари билан тўрт марта судланишга улгурган.  Бу сафар у Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш), 25-моддаси (жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш), 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб, ғайритабиий усулда қондириш) каби жиноятларни содир этганликда айбланиб, судга тортилгани айтилади.

Айбловлар оғирлигига кўра судланувчига нисбатан дастлабки терговдаёқ «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўллангани эҳтимоли юқори. У аввал тўрт марта судлангани эътиборга олинса, айни эҳтимол юз фоизга тенглиги ойдинлашади. Шунга қарамай, унинг суд биносидан қочиб кетишга имкон топганлиги тасаввурга сиғмайди.

Тошкент вилояти ИИББ ходимлари томонидан томонидан олиб борилган тезкор қидирув суриштирув ишлари натижасида  Ш.А. бугун, 22 октябрь куни Нурафшон шаҳри ҳудудида қўлга олинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг