Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нукусда «Trailblazer» олиб қочилди (фото)

Нукусда «Trailblazer» олиб қочилди (фото)

Фото: Тергов департаменти

2023 йил 1 май куни соат 01:40 ларда номаълум шахс Нукус шаҳри Ғайри нағыс кўчасида жойлашган 39 ёшли Х.Р.га тегишли қурилиши тугалланмаган уй гаражи ойнасини синдириб, «Trailblazer» русумли автомашинасини эшиклари қулфланмаган, очиқ ва калити ўт олдириш жойида қолдирганлигидан фойдаланиб, ушбу автомашинани номаълум томонга олиб қочиб кетганлиги аниқланган.

Олиб борилган тезкор-қидирув ишлар натижасида жабрланувчига тегишли бўлган «Trailblazer» русумли автомашина, номаълум шахс томонидан Нукус тумани ҳудудидаги йўл четидаги дарахтга урилиб, ағдарилган ҳолда топилган.

Ҳодиса содир бўлган жойида автомашинада бўлган номаълум шахс қўлга олиниб, унинг шахсига аниқлик киритилганда, у муқаддам судланган 31 ёшли М.А. эканлиги ва у ўта маст ҳолдалиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Нукус шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан М.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 267-моддаси 2-қисми «г» банди (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан қамоққа олиш тарздаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Жиноят кодексининг нормаларига кўра, жиноятни содир этган шахс 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин, дейилади Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг