Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Номаълум шахслар ўзбек-тожик чегарасида 26 кг наркотик модда қолдириб кетди

Номаълум шахслар ўзбек-тожик чегарасида 26 кг наркотик модда қолдириб кетди

Видеодан кадр.

Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ва Чегара Қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳамкорлигида тезкор-қидирув тадбирлари олиб борилган.

Маълум бўлишича, Булунғур тумани ҳудудидан ўтувчи ўзбек-тожик давлат чегараси яқинида номаълум шахслар томонидан қолдириб кетилган 20 кг 3 гр «опий» ва 6 кг 5 гр «гашиш» гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу гиёҳвандлик воситалари эгаларининг шахсига аниқлик киритиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг