Москвада отишма. Қурбонлар бор (видео)
Москва марказидаги Лубянка туманида номаълум киши отишма содир қилди. У зарарсизлантирилди, деб хабар бермоқда ТAСС.
Россия ФСБнинг жамоатчилик билан алоқалар маркази хабарига кўра, номаълум шахс Катта Лубянка кўчасидаги 12-уй олдида ўқ узган. Жабрланганлар бор. Жиноятчи зарарсизлантирилган, унинг шахси аниқланмоқда.
Катта Лубянка ҳудудида транспорт ҳаракати тўсиб қўйилган. Мерганнинг нима мақсадда бу ишга қўл ургани аниқмас.
Қайд этилишича, отишмада ФСБнинг бир ходими ҳалок бўлган, яна беш киши турли даражадаги жароҳатлар олган.
Сейчас на #Лубянка pic.twitter.com/4lfa6RPt5r
— Mika (@SazonPRO) 19 Aralık 2019
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter