Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Намангандаги пичоқбозлик бўйича маълумот берилди

Намангандаги пичоқбозлик бўйича маълумот берилди

Наманган вилояти Норин туманида бир гуруҳ шахслар пичоқбозлик уюштиргани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Наманган ИИБ ахборот хизмати маълумот берди.

Қайд этилишича, 2021 йил 30 июль куни соат 12:40 ларда Норин туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган фуқаро Б.Н. Норин туманида жойлашган тирик балиқлар сотиш дўкони олдида шу туманда яшовчи таниши, 1992 йилда туғилган фуқаро О.В. билан ўрталаридаги келишмовчилик сабабли автомашина ичида ўзаро жанжаллашиб, ёнида бўлган ошпичоқ билан чап оёқ болдирига бир маротаба уриб, ўртача оғир тан жароҳати етказган.

Ушбу ҳолат бўйича Норин туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 30 июль куни Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми «м» банди (совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни ишлатиб, қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, Б.Н. қамоққа олинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг